Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» фуқаролик жамияти форуми бўлиб ўтади
Ташқи ишлар вазирлигида Европа иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ҳамда минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди.
10 март куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «ЕИ – Марказий Осиё» фуқаролик жамияти 4-форумининг ташкилий жиҳатлари хусусида атрофлича фикр алмашилди.
Европа томони ушбу тадбирни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди
Учрашув якунлари бўйича икки томонлама кун тартибини янги амалий чора-тадбирлар билан тўлдириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
20:02 / 24.05.2025