Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкаси 16 соат этиб белгиланиши мумкин
Бошланғич синф ўқитувчилари педагог ставкаси 16 соат этиб белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2023 йилнинг май ойига қадар бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкасини 16 соат этиб белгилаш бўйича таклиф тайёрлаш вазифаси белгиланган.
Бундан ташқари, мактаб раҳбар ходимларига меҳнатига ҳақ тўлаш шароитлари яхшиланиши мумкин.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2023 йилнинг май ойига қадар умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш бўйича таклиф тайёрлаш вазифаси белгиланган.
Мавзуга оид
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
13:51 / 30.04.2025