Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколатларида ўзгаришлар бўлади
Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ваколати тўлиқ Қонунчилик палатасида бўлади. Президент бош вазир номзодини тақдим қилишдан олдин фақат энг кўп ўринга эга партия эмас, ҳамма партиялар билан маслаҳатлашиши керак бўлади.

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Ўзбекистон парламентида конституцияни янгилаш ҳақида маъруза қилган депутат Жаҳонгир Ширинов асосий қонунга киритилаётган айрим ўзгаришларни санаб ўтди.
“Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан тўғри сайланадиган Қонунчилик палатасига ўтказилмоқда. Бу ўзгартиш қуйи палатанинг вакиллик табиатига мос келади ҳамда унинг фаолиятини янада самарали ташкил этиш имконини беради.
Илғор хорижий тажриба инобатга олиниб, бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда. Бош вазир номзодини Қонунчилик палатасига тақдим қилишдан олдин президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш тартиби жорий этилмоқда. Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин президент бош вазирни лавозимга тайинлайди.
Амалдаги тартибга кўра, бош вазир номзодини илгари суриш фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп овоз олган партия иродасига боғлаб қўйилган эди. Янги таклиф этилаётган тартиб орқали эса барча сиёсий партиялар фракцияларининг бош вазир номзодини кўриб чиқишдаги иштироки таъминланади. Яъни бу борадаги қоидалар янада демократлаштирилмоқда”, – деди Ширинов.
Унинг қайд этишича, ҳудудий манфаатларни ифодаловчи орган сифатида Сенатнинг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашиш ваколати конституцияда мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Шунингдек, вазирликлар ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларни тасдиқлаш ваколатини ҳам Сенатга ўтказиш таклиф этилмоқда.
Мавзуга оид

16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади

16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди

13:00 / 30.04.2025
Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталарни тақиқлаш ҳақидаги қонунни маъқуллади

11:10 / 30.04.2025