Ўзбекистон | 10:30 / 09.03.2023
9010
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда АҚШга Мексика орқали юбориш эвазига 20 минг доллар сўраган талаба ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Жаҳон тиллари университети талабаси Б.Ж. ва бошқалар фуқаро Э.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 20 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид