Ўзбекистон | 10:56 / 10.03.2023
6221
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия тузилади

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг билан учрашди.

Фото: Dunyo

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг кейинги йилларда уч баробарга ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Томонлар жорий кўрсаткичларни сезиларли даражада ошириш учун қатор имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш бўйича Ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.

Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболлари таҳлил қилинди. Қишлоқ хўжалиги, енгил ва электротехника саноати соҳаларида аниқ лойиҳа таклифларини ўзида мужассам этган Саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма дастурнинг қабул қилиниши бу борадаги устувор ва биринчи даражали чора-тадбирлар сифатида белгиланди. Томонлар Тошкент ва Улан-Батор шаҳарларида қўшма бизнес-форум ва кўргазмалар ўтказишга келишиб олдилар.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон и ва Мўғулистон ўртасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия тузиш тўғрисида Битим имзоланди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид