Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:02 / 10.03.2023
9652
1 дақиқада ўқилади
Санаторийга даволаниш учун йўлланмалар қайси тоифадаги шахсларга берилиши айтилди
Санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар қайси тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилиши маълум қилинди.
Фото: uzbek-travel.com
"Давлат хизматлари янгиликлари" каналида ёзилишича, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар қатор шахслар тоифасига бепул берилади.
Улар қуйидагилар:
- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобил АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;
- ёшга доир пенсия олувчилар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
17:47 / 15.10.2024
Тошкент туманидаги “Шифобахш сувлар” ҳудудида яна 5 та санаторий қурилади
22:35 / 19.09.2024
«Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури амалга оширилади
09:11 / 03.02.2024
Ўзбекистонда санаторийга бепул йўлланмани кимлар олиши мумкинлиги маълум қилинди
21:39 / 02.02.2024