Халқаро қиличбозлик федерацияси россиялик ва беларусликларга мусобақаларда иштирок этишга рухсат берди
Спортчилар апрел ойидан мусобақаларга киришади.
Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) Россия ва Беларус фуқароларининг мусобақаларда иштирок этишига рухсат берди. Бундай қарор 10 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари конгрессда қабул қилинган.
Қарор 2023 йил апрел ойининг иккинчи ярмида кучга киради. Жумладан, россияликлар ва беларусликлар июл ойида Миланда ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлади. 2024 йилги Олимпиада ўйинлари учун йўлланмалар ҳам шу ерда ўйналади.
Украина Миллий қиличбозлик федерацияси бу қарорни икки марта блоклашга уринди, аммо натижага эриша олмади. Энди украиналиклар кейинги қадамлар учун FIE президиумини чақиришини эълон қилди.
Қайд қилиш жоизки, FIE россиялик ва беларусликларга мусобақаларда иштирок этишга рухсат берган иккинчи ташкилот бўлди. Аввалроқ, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ҳам шу ҳақда қарор қабул қилган эди.
Мавзуга оид
11:31
AFP: Украина Курск областидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:12 / 22.11.2024