Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ директори ўзгарди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори тайинланди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.
Музаффар Эгамбердиев ўз вақтида Андижон вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатган. Шундан сўнг, 2018 йилнинг январ ойи охирларида Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Музаффар Эгамбердиев Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланишига қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, шу вақтга қадар Ҳасан Кабиржонов Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди. У 2020 йил 17 ноябрдаги президент қарорига асосан МИБ директори лавозимига тайинланган.
Мавзуга оид
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024