Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўкадан Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди
Тошкент вилояти Бўка туманидан Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати хабар берди.
Бўка туманидан тухумсимон 2 та хум ва 2 та Тошкент воҳасининг ўрта асрларга оид археологик ёдгорликларига тегишли ашёлар топилган.
Улар орасида сиртига аёл қиёфаси бўрттириб гавдалантирилган тошбақасимон кўза ноёбдир. Бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган.
Қайд этилишича, бу қадимги Чоч-Тошкент ҳудудига салавкийлар саркардаси Демодамнинг (милоддан аввалги III аср) келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Идишда юнон маъбудасининг тасвири ўз аксини топган. Худди шундай қиёфа Туркияда милоддан аввалги II асрда қурилган Аполлон ибодатхонасида ҳам бор.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Денов туманида милодий I-ИИ асрларга тегишли хум идиш топилгани ҳақида хабар берилганди.
Хумнинг тарихийлик аҳамиятини ўрганиш мақсадида Термиз археология музейи ва Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, реставрация қилиш ва ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида Термиз археология музейига олиб борилган.
Мавзуга оид
19:53 / 10.05.2025
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?
19:44 / 16.04.2025
Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда
17:29 / 21.11.2024
Бўкада 20 ёшли ҳомиладор аёл операция вақтида вафот этди
17:39 / 16.01.2024