Донбассдаги украин вертолётлари ва хорижда шуғулланаётган танкчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 383-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Ҳаагадаги халқаро жиноий суд Украинага босқин туфайли Россияга қарши икки иш очмоқда. Улардан бири украиналик болалар ва ўсмирларнинг ўғирлаб кетилиши ва уларни Россиянинг «қайта тарбиялаш» лагерларига мажбуран юбориш билан боғлиқ. Иккинчиси – Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига атайлаб зарба бериш. Бу ишлар бўйича кимлар айбланиши ҳозирча ноаниқ.
- The Wall Street Journal нашрига кўра, Хитой раҳбари Си Жинпинг Володимир Зеленский билан музокара ўтказмоқчи. Бу уларнинг уруш бошланганидан буён илк мулоқоти бўлади. Журналистлар маълумотига кўра, учрашув кейинги ҳафтада (айнан қаердалигига аниқлик киритилмаган) — Си Жинпингнинг Москвада Владимир Путин билан ўтказилажак музокараларидан кейин бўлиб ўтади.
- Россия Украина буғдойини олиб чиқиш бўйича келишувни 2022 йил ноябрида бўлгани каби 120 кунга эмас, балки 60 кунга узайтиришни таклиф қилди.
- Россия Давлат думасига муддатли ҳарбий хизматга чақирилишнинг чекланган ёшини 2024 йилдан 27 ёшдан 30 ёшгача ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди.
- Москванинг учта районида ҳаво ҳужумидан мудофаа комплекслари жойлаштириладиган майдонлар учун дарахтлар кесилди. Экологияга энг катта зарар «Коломенское» музей-қўриқхонаси рўпарасидаги Печатники районида кузатилди – бу ерда мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун қарийб 100 гектар ўрмонзор кесилган.
Волноваха ўққа тутилиши оқибатлари
13 март куни Украина қуролли кучлари Донецк областининг Россия назоратида бўлган Волноваха шаҳрига ракета зарбаси йўллади. «ДХР» таркибидаги Волновахи райони маъмуриятининг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Константин Зинченконинг маълумотига кўра, шаҳар ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши яраланган. Россиянинг бошқа манбалари эса икки киши ҳалок бўлганини хабар қилган.
Волноваха Донецкдан 50 километр ва Украинанинг Ростов области билан чегарасидан 90 километр масофада жойлашган. Россия бу шаҳарни 2022 йил 11 мартида босиб олган, сентябр ойи охирида шаҳар «ДХР» билан бирга аннексия қилинганди.
Оккупациянинг бир йиллигида, 2023 йил 11 мартида, тан олинмаган республика раҳбари Денис Пушилин Волноваха «уйғонаётгани, одамлар ўзларига ғамхўрлик қилинаётганини сеза бошлагани»ни айтди.
Украина ҳарбий ҳаво кучларининг Донбассдаги вертолётлари
Донецк областининг Киев назоратидаги қисми прокуратураси маълумотига кўра, 13 март куни Россия қўшини стволли артиллерия ва «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимларидан Константиновка ва Авдийивка шаҳарларини ўққа тутди. Бир киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган.
Бундан ташқари, душанба куни Донецк областининг Киев томонидан тайинланган раҳбари Павел Кириленко Украинада «яқин вақтлар ичида» Мариупол ҳарбий маъмурияти пайдо бўлади — бунинг учун Украина президенти Володимир Зеленскийнинг тасдиғи керак.
Часив Ярдаги ҳаёт
Часив Яр — Донецк областида Россия қўшини 2022 йил июлидан буён штурм қилаётган Бахмут шаҳридан 13 километр масофада жойлашган. Бахмутдаги Украина қўшинларининг муҳим таъминот йўлларидан бири Часив Яр орқали ўтади.
13 март куни Украина қуруқлик қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Олександр Сирский «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчиларининг штурм отрядлари Бахмут атрофида бир неча йўналишда юриш қилиб, Украина қўшини мудофаасини ёриб ўтиш ва шаҳар марказига киришга уринаётганини хабар қилди.
Америкадаги Урушларни ўрганиш институти ўзининг сўнгги ҳисоботида РФ мудофаа вазирлиги катта эҳтимол билан Бахмутда «Вагнер» ХҲК кучларини сарфлашни кўзлаганини қайд этди. Таҳлилчилар фикрича, вазирликнинг мақсади — ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг Кремлга таъсирини кучайтиришга бўлган уринишларига путур етказишдир. Россия томони бу баёнотга муносабат билдирмади.
Бу вақтда Бахмутга қўшни бўлган Часив Ярда ҳамон тинч аҳоли вакиллари қолмоқда — қуйида ушбу шаҳар манзаралари акс этган суратлар.
Украиналик жангчилар Сарагосада Leopard танкларида шуғулланмоқда
Новосибирскда руҳоний оиласига қабул қилинган украиналик болалар
Феврал ойи охирида Украина бош прокурори Андрей Костин Европа Кенгаши инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дуней Миятович билан учрашувда Донбасс, Запорижжя ва Херсоннинг босиб олинган ҳудудларидан Россияга 16 мингдан ошиқ бола олиб кетилганини маълум қилганди.
«Дождь» телеканали журналистлари аниқлик киритишича, Россияга депортация қилинган болалар вақтинча жойлаштириш пунктлари ва меҳрибонлик уйларига юборилмоқда, уларнинг фуқаролиги ўзгартирилиб, «ҳарбий-ватанпарварлик» машғулотлари орқали «қайта тарбияланмоқда».
РФ президенти қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белованинг маълум қилишича, бу болалар Россияда куч билан ушлаб турилмаяпти, ота-оналари ва васийлари «агар қўлидан келса ва хоҳласа» уларни олиб кетиши мумкинлигини айтган. Шу билан бирга, Андрей Костиннинг маълумотига кўра, Украина ҳукумати ҳозирча фақат 307 болани қайтаришга муваффақ бўлган.
Украинадан олиб кетилган минглаб болалардан беш нафари руҳоний Роман Виноградов ва унинг рафиқаси Екатеринанинг Новосибирск яқинидаги уйида яшамоқда. Виноградовлар оиласида жами — 16 бола бор, уларнинг 12 нафари — асраб олинган болалардир.
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024