Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 8 млн долларга Тожикистон чегарасида бозор қуради
«Андархон» чегара бозорида икки давлат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилади.
13 март куни Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида «Андархон» чегара бозори қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
Тадбирда Тожикистоннинг «Сўғд» вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти раҳбари Хайрулло Бозоров, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, икки вилоят тадбиркорлари ва ишбилармонлари иштирок этди.
Хабарга кўра, бозор 8 миллион долларга Ўзбекистон ҳисобидан қурилади.
«Андархон» 5 гектар майдонда қурилади. Унда 200 та дўкон, банк филиали, ресторан ва кафе, меҳмонхона, логистика маркази бўлади.
Режага кўра у ерда икки давлат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025