Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Рамазон ойи 23 март куни бошланади
2023 йилнинг 14 март куни Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Науризбой Таганули Муборак Рамазон ойи муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказди, деб ёзади Zakon.kz.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси мусулмон жамоатчилиги учун улуғ саналган Рамазон ойининг аҳамияти ҳақида гапирди.
«Марказий Осиё мамлакатлари муфтийлари, фатво соҳасига масъул олимлар билан маслаҳатлашиб, илмий тадқиқот натижаларини ҳам инобатга олиб, қўшма қарорга келдик... Бу йил Рамазон ойи 23 март куни бошланади. 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси - Қадр кечаси. 21 апрель куни - Рамазон ҳайит байрами», деди Қозоғистон муфтийси.
2022 йил 5 октябр куни Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Шариат ва фатво бўлими томонидан 2023 йил учун диний кунлар тақвими тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Тақвимга кўра, муқаддас Рамазон ойи 23 мартда бошланиб, 20 апрелда тугайди. Рамазон ҳайит 21 апрелга, қадр кечаси (Лайлатул-Қадр) эса 18 апрелга тўғри келади. Уч кун давом этадиган Қурбон ҳайитнинг биринчи куни 28 июнга тўғри келади.
2022 йилда Рамазон ойи 30 кун давом этди: у 2 апрелда бошланиб, 1 майда тугади. Рамазон ҳайит 2 май куни нишонланди, қадр кечаси (Лайлатул-Қадр) 28 апрелга ўтар кечасига тўғри келди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025