Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда депутатлар четга сафарлари ҳақида «ФСБ»ни хабардор қилиши керак бўлади
«Давлат сирлари тўғрисида»ги ва «Россиядан чиқиш ва Россияга кириш тартиби тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Депутатлар, сенаторлар ва мэрлар хорижга сафарлари ҳақида расмийларга ҳисобот бериши керак, деб ёзади «Коммерсант».
Россияда Давлат думаси ва минтақавий қонунчилик йиғилишлари депутатлари, шунингдек, сенаторлар ва мэрлар хорижга сафарлари ҳақида «ФСБ» ва Ташқи разведка хизматига ҳисобот беришлари шарт. «Давлат сирлари тўғрисида»ги ва «Россиядан чиқиш ва Россияга кириш тартиби тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилди, деб ёзади 14 март, сешанба куни «Коммерсант» газетаси.
Қонун лойиҳаси муаллифи - «Единая Россия» аъзоси Василий Пискарев бошчилигидаги Хавфсизлик қўмитасининг бир гуруҳ депутатлари. Режалаштирилган ўзгаришлар, хусусан, «алоҳида аҳамиятга эга бўлган маълумотлар ёки ўта махфий маълумотларга» таъсир қилади.
Шу билан бирга, қонун лойиҳасида истиснолар кўзда тутилган: давлат сири бўлганлиги сабабли чиқиб кетиш тақиқланганлар фавқулодда ҳолатларда, масалан, яқин қариндошининг ўлими ёки касаллиги бўлганида Россияни вақтинча тарк этиши мумкин бўлади. Нашрнинг ёзишича, саёҳатлар ҳақида хабар бериш тартибини Россия президенти Владимир Путин белгилайди.
Ўзгартиришлар давлат сирларидан фойдаланиш тартибига ҳам таъсир қилади. Агар мансабдор шахс ёки унинг оиласи чет элда мол-мулкка эга бўлса, фойдаланиш имкони рад этилиши мумкин. Пискаревнинг сўзларига кўра, бу «дўст бўлмаган давлатлар томонидан бизнинг махфий маълумот ташувчиларимизга босим ўтказиш хавфини минималлаштиришга» ёрдам беради.
Айни пайтда, «Система» суриштирув лойиҳаси Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан кейин россиялик давлат хизматчилари ва давлат компаниялари ходимлари паспортларини «ФСБ» ёки иш жойидаги махсус бўлимга топширишлари кераклигини аниқлади. Баъзида «ФСБ» ходимлари, агар бирор киши бундай талабни бажаришдан бош тортса, унинг паспорти бекор қилинишини аниқ айтган.
Мавзуга оид
11:18 / 23.03.2025
«Чунки пули тугайди» — Алишер Қодиров сайловдан кейин партиялар жим бўлиб қолиши ҳақида
12:39 / 28.02.2025
Путин ФСБдан хорижда назоратни кучайтиришни талаб қилди
11:25 / 15.01.2025
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
15:25 / 13.01.2025