Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнободдаги мактабда юзага келган ҳолат бўйича иш прокуратурага оширилади
152-мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида юзага келган низоли ҳолатни ўрганиш ишлари якунланди, эндиликда йиғилган маълумотлар прокуратурага оширилиши кутилмоқда.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова топшириғи билан шакллантирилган ишчи гуруҳ таркибида вазирликнинг ҳуқуқшунослари, ахборот хизматидан ходимлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармасидан вакиллар бўлган.
Аммо жамоатчиликдан ҳеч ким қатнашмаган. Ваҳоланки, вазирлик расмий муносабатида ўрганишларда жамоатчиликдан ҳам одамлар қатнашиши айтилганди.
Шунингдек, манбага кўра, масъуллардан иборат ишчи гуруҳ 152-мактабдаги таълим жараёни, дарс сифати, молиявий томонларини комплекс ўрганган.
“Ўрганиш давомида материаллар йиғилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага оширилиши кутилмоқда. Якуний хулоса прокуратуранинг ўрганишидан кейин бўлади”, деди манба.
Эслатиб ўтамиз, педагог ва боланинг ўзаро жанжали акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, 11 март куни махсус ишчи гуруҳ тузилганди.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
15:00 / 12.01.2025