Донбасс шаҳарлари ўққа тутилмоқда, Часив Яр атрофида тақиқланган қурол қўлланди. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 384-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Қора денгиз устида россияликларнинг Су-27 қирувчиси америкаликлар дрони билан тўқнашиб кетди. Америкалик ва россиялик ҳарбийлар бу ҳодиса юзасидан турлича версияларни келтирмоқда.
- «Вагнер» ХҲК Литвада террорчи ташкилот сифатида тан олинди.
- Воронеж области аҳолисига чақирув қоғози топшириш бошланди. Ҳарбий комиссариат ва муниципалитетлар маъмуриятлари маълум қилишича, бу шунчаки «ҳарбий рўйхатга олиш маълумотларини янгилаш учун» амалга оширилмоқда.
- Давлат думаси «махсус ҳарбий амалиёт»нинг ҳар қандай иштирокчисини обрўсизлантирганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Энди «фейклар» ва «обрўсизлантириш» нормалари «РФ Қуролли Кучлари учун вазифаларни бажарадиган кўнгилли тузилмалар, ташкилотлар ёки шахсларни обрўсизлантирганлик» учун ҳам қўлланади ва 15 йил қамоқ жазоси берилади.
- «Фуқаролик тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар эса давлатга хиёнат ва «махсус ҳарбий амалиёт»ни «обрўсизлантирганлик» учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилишни назарда тутади.
Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари
14 март тонгида Россия қўшини Донецк области шимолида жойлашган Краматорск шаҳрини ўққа тутди. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, ракета кўп квартирали уйга келиб тушган, яна олтита қўшни уйларга шикаст етказган. Бир киши ҳалок бўлиб, камида етти киши яраланган.
Бу ҳужумга муносабат билдираркан, Володимир Зеленский «ёвузлик давлати тинч аҳоли билан урушишда давом этаётгани, ҳаётларни яксон қилаётгани ва инсоний ҳеч нарса қолдирмаётгани»ни айтди. Россия томони бу ҳужум юзасидан изоҳ бермаган.
Қуйида Краматорск марказида зарба оқибатлари акс этган суратлар.
Бахмут атрофидаги вазият
14 март куни Володимир Зеленский Олий қўмондонлик штабининг навбатдаги йиғилишини ўтказди, унда Бахмут мудофааси муҳокама қилинди. Учрашувдан кейин у Украина қуролли кучлари шаҳарни ушлаб туришда давом этаётганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги 14 март кунги ҳисоботида Бахмут йўналишидаги вазиятни тилга олмаган.
The Guardian нашри ёзишича, Бахмутга ҳужум вақтида Россия қўшини оммавий қирғин қуроли ҳисобланган ёнувчи фосфорли ўқ-дориларни қўллаган. Оддий қуролларнинг муайян турлари тўғрисидаги конвенциянинг III протоколига кўра, фосфорли ўқ-дориларни аҳоли яшаш манзиллари яқинида қўллаш тақиқланган. Россия Бахмут атрофида тақиқланган қуроллар қўлланиши бўйича айбловларга изоҳ бермади.
Қуйида ушбу йўналишда олдинги чизиқдаги вазият акс этган суратлар.
Киевда украин кўнгиллилари куни
Бахмутдаги аскарлар
Часив Ярда инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши
Бахмутдан 13 километр ғарбда жойлашган Часив Яр орқали Украина қўшинининг асосий таъминот линияси ўтади. Шу туфайли бу шаҳар РФ армияси томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.
Defense Express таҳлилчиси Сергей Згурец Часив Ярни Россия қўшинининг айни вақтдаги асосий мақсади деб атаган. Унинг сўзларига кўра, «россияликлар Бахмут атрофида ёпиқ ҳалқа ҳосил қилиш мақсадида ушбу шаҳарни айланиб ўтиш ва Часив Ярга етиб бориш имконини қидирмоқда».
Часив Ярда ҳамон тинч аҳоли вакиллари қолмоқда. Қуйида уларга украиналик кўнгиллилардан ёрдам кўрсатилиши акс этган суратлар.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024