Ўзбекистон | 09:03 / 15.03.2023
42657
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси матни эълон қилинди

«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Қонун лойиҳаси 6 бўлим, 155 моддадан иборат

Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлмаган қисмида қўлланади.

Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан тўғридан тўғри амал қилади.

Аввалроқ, Олий Мажлис Сенати 14 март куни бўлиб ўтган мажлисда янги таҳрирдаги Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаганди. 

83 сенатордан 80 нафари қарорни қўллаб-қувватлади, 1 нафари бетараф қолди, 2 нафари эса овоз бермади. 30 апрель куни умумхалқ референдуми ўтказилиши режалаштирилган. Сайлов бюллетенида «Сиз «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини қабул қиласизми?» деган савол бўлади.

Мавзуга оид