Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рамштайн» 15 март куни Украинага янги ёрдамни муҳокама қилади
15 март куни Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳининг янги йиғилиши («Рамштайн» формати деб аталади) бўлиб ўтади, деб ёзди Украина мудофаа вазири Олексий Резников Facebook'даги саҳифасида.
Шунингдек, у Миколайив ва Одесса вилоятларига ташриф буюрган Нидерландия мудофаа вазирлиги раҳбари Кайса Оллонгрен билан «Рамштайн» форматидаги навбатдаги учрашувга тайёргарлик бўйича муҳим масалаларни» муҳокама қилганини айтди.
Бундан ташқари, Резников америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан телефон орқали мулоқот қилган ҳамда «ҳамкорлик ва ғалаба сари йўл» ҳақида фикр алмашган.
Аввалроқ Европа Иттифоқининг бош дипломати Украина ва халқаро прокуратурага ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун янги ҳарбий ёрдам берилишини билдирганди.
Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши Украинага Европа тинчлик жамғармаси (European Peace Facility) орқали умумий қиймати 500 миллион евро бўлган еттинчи ҳарбий ёрдам траншини беришга келишиб олди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилган.
У, шунингдек, ЕИ давлатлари томонидан Украина ҳарбийларини тайёрлаш бўйича Европа Иттифоқининг махсус миссияси учун яна 45 миллион евро ажратиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. 15 000 нафар украиналик аскарни асосий тайёргарликдан ўтказиш учун мўлжалланган ушбу миссия 2022 йил охирида Полшада бошланган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025