Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei Ўзбекистонда электрон ҳукумат маълумотларни сақлаш маркази лойиҳасини кенгайтирмоқчи
15 март куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Яо Сзян ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмаси, мобил алоқа, маълумотлар базалари ва IT таълим соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хитой ҳукумати грантлари асосида мамлакатда ОТМ ва ихтисослаштирилган мактабларни рақамлаштириш ҳамда Электрон ҳукумат маълумотларни сақлаш маркази лойиҳасини кенгайтириш бўйича таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.
2022 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган ICTWEEK UZBEKISTAN–2022 АКТ ҳафталиги доирасида имзоланган ҳужжатлар асосида Сурхондарё вилоятида IT Park ва Huawei компанияси ҳамкорликда ташкил этилаётган BPO маркази ҳам компания билан биргаликда амалга оширилаётган кенг кўламли ҳамкорларнинг давоми экани алоҳида эътироф этилди.
BPO марказларини бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ва уларнинг сонини оширишда компания билан ҳамкорликда ишлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
22:55 / 13.03.2025
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди
09:00 / 19.12.2024
Huawei компанияси Дубайдаги тақдимотида янги букланадиган смартфон ва бошқа флагман қурилмаларини тақдим этди
00:06 / 03.11.2024