Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авдийивкада ўқлардан яширинаётган аскар ва Бахмутдаги жангчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 387-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. У ва РФ болалар омбудсмани Мария Лвова-Белова Украинадан болаларни ноқонуний депортация қилишда гумонланмоқда.
- Санкциялар остида бўлган Сбербанк 2022 йилда рекорд миқдорда дивидент тўлагани ҳақида эълон қилди.
- Қора денгиз устида америкаликлар дрони йўлини тўсиб, уни чўктириб юборган Су-27 учувчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
- Кремль 20-22 март кунлари ХХР раҳбари Си Жинпинг Россияга ташриф буюришини эълон қилди.
- Журналистлар Туркия Россиядан келган Boeing ва Airbus самолётларига ёнилғи қуйиш ва хизмат кўрсатишни тақиқлагани ҳақида хабар қилди. РФ транспорт вазирлиги эса хизмат кўрсатишда муаммолар йўқлигини айтмоқда.
- Словакия ҳукумати Украинага 13 дона МиГ-29 самолётлари етказиб беришни маъқуллади.
- Politico нашри 2022 йилда Хитойнинг қатор компаниялари Россияга қуроллар партияси, хусусан, штурм милтиқлари, дронлар учун қисмлар ва зирҳли нимчалар етказиб берганни хабар қилди.
Кун кадри. Ўқлар ёмғири остидаги украин аскари
17 март тонгида Россия қўшини Донецк областининг Авдийивка шаҳрига тўрт марта авиазарба йўллади. Украин расмийларига кўра, бу сафар қурбонлар бўлмаган, шаҳар учун жанглар эса деярли тўхтовсиз олиб борилмоқда. Авдийивкада журналист Евгений Малолетка ишламоқда — у бу урушдаги асосий фотомухбирлардан бири саналади. У қуйидаги суратда ёнаётган уй яқинида отишмалардан яширинаётган украин аскарини тасвирга олган.
Бахмут атрофидаги жанглар
Бахму учун жанглар шаҳар чекка ҳудудларида олиб борилмоқда. Америкадаги Урушларни ўрганиш институти шаҳарда қўшинлар жойлашуви кўрсатилган харитани намойиш этди. Экспертлар фикрича, Бахмутнинг бой берилиши эмас, ундан ғарброқда жойлашган Часив Яр россияликлар назоратига ўтиши Украина қуролли кучлари учун стратегик хавф туғдириши мумкин. Бу шаҳар тепаликларда жойлашган, бу ердан туриб атрофни яхши назорат қилиш мумкин, унинг бой берилиши эса Краматорск ва Словянскка ҳам хавф солади.
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ярадор донбассликнинг даволанишга олиб келиниши
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Мариуполда вайрон бўлган уйнинг снос қилиниши
Украинанинг Мариупол шаҳри 2022 йил майида Россия қўшини томонидан тўлиқ эгаллаб олинганди. Шаҳар учун жанглар бир неча ой давом этди ва бу вақтда шаҳарнинг бир қисми буткун яксон этилди. Қамал вақтида ҳалок бўлганлар сони бир неча минг киши деб баҳоланади, яна ўн минглаб кишилар шаҳарни тарк этиб, қочқинга айланган. Октябр ойида The Village нашри Мариуполни ривожлантириш режасини тақдим этганди, унга кўра 2035 йилга бориб шаҳар аҳолиси сони урушдан олдинги ҳолатига қайтиши керак. Босқинчи ҳукумат ўтган йил 16 октябрида россияликлар авиабомбасидан вайрон бўлган драма театри биносини (зарба оқибатида бинода бўлган 600 га яқин киши ҳалок бўлгани айтилади; бино 2022 йил декабрида тўлиқ бузиб ташланган), шунингдек шаҳар ҳимоячиларининг сўнгги қалъаси бўлган «Азовстал» заводини тикламоқчи эканини маълум қилганди, кейинроқ РФ ҳукумати заводни тикламоқчи эмаслигини маълум қилди. Ҳозирда отишмалар оқибатида тиклаб бўлмас даражада вайрон бўлган кўп қаватли биноларнинг бетонларини йўл қуриш учун ишлатмоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025