Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳасига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳасига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги энергетика қувватлари қурилишига старт беришда ҳам қатнашиши режалаштирилган.
Янги Тошкент лойиҳаси биринчи босқичида 6 минг гектарда бунёдкорлик қилиш режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, истиқболли қурилиш ҳудудлари, янги шаҳар билан пойтахтни бирлаштирувчи асосий йўллар схемалари ишлаб чиқилган.
Шаҳарча янги маъмурий ва иқтисодий марказ бўлади. Пойтахт шарқий қисмида, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида барпо этилади. 800 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.
У ерда вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, театр, кутубхона, меҳмонхоналар, турар жой бинолари, боғлар ўрин олади. Хусусан, яшил ҳудудлар 363 гектарни ташкил қилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:24 / 15.05.2025
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади
19:28 / 17.03.2025
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан яна қўшимча ер ажратилди
16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди
11:20 / 04.03.2025