Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Тошкентда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзлади.
Президент пойтахт аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароитга эга, чинакам экологик шаҳар бўлиши кераклигига эътибор қаратди.
Шу мақсадда “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси айнан Янги Тошкент ҳудудидан бошланади. Бунда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бугун ушбу боғда яхши ниятлар билан минг туп дарахт экилади.
Давлат раҳбари бу ишларнинг давоми сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида мингтадан дарахт экишни таклиф этди.
Сўзининг якунида Президент пойтахт Янги Ўзбекистоннинг юксак тараққиёт даражаси ва салоҳиятига ҳар томонлама мос бўлган йирик мегаполисга, дунёдаги энг гўзал ва жозибадор шаҳарлардан бирига айланишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
10:24 / 15.05.2025
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади
19:28 / 17.03.2025
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан яна қўшимча ер ажратилди
16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди
11:20 / 04.03.2025