Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 ва Европа Иттифоқи Шимолий Кореянинг баллистик ракета учирганини қоралади
Пхеняннинг ҳаракатлари минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка путур етказади, дея маълум қилди G7 давлатлари, шунингдек, Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари. 19 март куни эрталаб Шимолий Корея яна ракета учирганди.
«Катта еттилик» мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликлари ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракета учирганини қоралади. Европа ташқи ҳаракатлар хизмати 19 март, якшанба куни эълон қилинган қўшма баёнотга кўра, Пхеняннинг ҳаракатлари «минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка путур етказади».
Бундан ташқари, G7 ва Европа Иттифоқи янги ракета учирилишидан кейин БМТ Хавфсизлик кенгашининг ҳаракатсизлигини қоралади. Ҳужжат муаллифларининг таъкидлашича, ушбу органнинг алоҳида аъзолари зарур чораларни кўришга тўсқинлик қилишган, улар аниқ мамлакатлар номини келтирмаган.
Бундан ташқари, баёнотда Шимолий Корея баллистик ракета учирганининг рекорд сонига, шунингдек, Пхеняннинг ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоли бўйича «масъулиятсиз ва беқарорлаштирувчи риторика»сига ишора қилинади. Унинг муаллифлари КХДРдан ядро қуролидан, ядровий дастурлардан ва оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракеталарни яратиш бўйича ҳар қандай бошқа дастурлардан воз кечиш, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг тегишли резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни тўлиқ бажариш талабини яна бир бор таъкидладилар.
Жанубий Корея қуролли кучлари маълумотларига кўра, 19 март куни эрталаб КХДР Пхенян провинцияси шимолидаги ҳудуддан Япон денгизи томон қисқа масофали баллистик ракетани учирди. Ўз навбатида, Япония Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея ракетаси 50 км баландликка кўтарилгани ва 800 километр масофани босиб ўтганини билдирган. Кейин объект денгизга қулаган.
Бу Шимолий Кореянинг Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар Warrior Schield шартли номи остидаги, сўнгги беш йилдаги энг йирик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлаган 12 мартдан бери учинчи ракета синовидир. КХДР бу машқларни «босқинчилик машғулотлари» деб ҳисобласа, Сеул ва Вашингтон фақат мудофаа амалиёти ўтказилаётганини таъкидлаган. Бундан ташқари, жорий йилда Пхенян 1 январь, 19 ва 20 февраль кунлари ракета учиришларини амалга оширди. 2022 йилда Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгашининг уларни тўхтатишга чақирган резолюцияларига қарамай, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ракета учирди - 50 дан ортиқ ракета синовларини ўтказди.
3 январь куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Миллий хавфсизлик бошқармасига «Шимолий Корея навбатдаги провокацияга йўл қўйса», 2018 йил 19 сентябрдаги Кореялараро ҳарбий келишувни тўхтатиб туриш масаласини кўриб чиқишни топширди. Бу Шимолий Корея учувчисиз учиш аппаратларининг Жанубий Корея ҳаво ҳудудига киришига жавоб бўлди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025