Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги бир тун: Константиновка россияликлар зарбаларидан ёнди, Путин мариуполликлар билан гаплашди
Украинада урушнинг 389-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Путин босиб олинган Мариуполга ташриф буюрди. Бу унинг уруш бошидан буён Донбассга илк бор келиши. Ундан аввалроқ РФ президенти уч йил ичида илк бор аннексия қилинган Севастополда бўлганди.
- «Жиноят жойи ҳамиша жиноятчини ўзига тортади», — дея Путиннинг Мариуполга сафарига муносабат билдирилди Зеленскийнинг офисида.
- Германия адлия вазири Марко Бушман Путин Германия тупроғига қадам қўйса, Халқаро жиноий суд талабига кўра ҳукумат томонидан ҳибсга олинишини маълум қилди. РФ Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин унинг сўзларига «ҳуқуқий баҳо» беришга топшириқ берган.
- ЖАР ҳукумати Путинни қўлга олишга берилган ордер ҳақидаги хабарларни «маълумот учун қабул қилгани»ни маълум қилди. Август ойида РФ президенти БРИКС саммитида иштирок этиши кутилмоқда.
- Россиянинг Тула областида номаълум дрон қулаган. Astra ва Shot манбаларига кўра, унда портловчи модда ўрнатилган бўлиши мумкин.
- НАТО Россия ва Беларус билан чегаралар яқинига қўшинлар жойлаштирилишини тезлаштирмоқчи — бу ҳудудга 300 минг ҳарбий хизматчи олиб келиниши мумкин.
- Евгений Пригожин «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари Украинадаги «махсус амалиёт»да иштирок этишни бошлаганига бир йил бўлганини маълум қилди — бу 2022 йил 19 мартида Новоалександровка учун жанглар вақтида рўй берган.
Константиновка ўққа тутилиши оқибатлари
19 мартга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Донецк областининг Константиновка шаҳрини ўққа тутди. Шаҳар маъмурияти «Суспiльне» нашрига хабар беришича, олти киши яраланган. Константиновка «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутилган. Кўп квартирали бинолар ва хусусий уйлар, хўжалик бинолари, шунингдек савдо маркази биноси вайрон бўлган. «Марказий бозор ҳудуди ва „Детский мир“ дўкони зарбага учради. Оператив маълумотларга кўра, ўнлаб хусусий уйлар, тўққизта кўп қаватли уй, мактаб, болалар дўкони, ўнлаб хусусий автомобиллар ва гаражлар шикастланган», — дея хабар қилган област маъмурияти раҳбари Павел Кириленко. Қуйида ёнаётган биноларда ишлаётган ўт ўчирувчилар акс этган суратлар.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ҳарбий техникаларни таъмирлаш жараёни
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Владимир Путин Мариуполда
Владимир Путин аннексия қилинган Мариуполга ташриф буюрди. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Путин шаҳарга 18 март куни кечқурун борган. Бу унинг уруш бошидан буён ушбу ҳудудга амалга оширган илк сафари бўлди. «Верстки» журналистлари Путин чиндан ҳам шаҳарда бўлганини тасдиқлади. Ташриф чоғида Путин Мариупол аҳолиси вакиллари билан суҳбатлашган, Кремл матбуот хизматига кўра, бу одамларга янги уйлар берилган. РИА «Новости» эълон қилган видеолардан бирида россияликлар президентининг «Невский» микрорайони аҳолиси вакиллари билан учрашуви акс этган: унда учрашувда иштирок этган аёллардан бири маҳаллий аҳоли Путинни «кутгани» ва у учун «дуода бўлиши»ни айтади. Худди шу учрашув вақтида узоқроқ жойда турган аёл эса шундай ҳайқиради: «Бунинг барчаси ёлғон! Бу хўжакўрсинга қилиняпти!». Бу парча Кремл сайтига жойлаштирилган видеода ҳам сақланиб қолган.
AP / Scanpix / LETA
Донецк областида фронт чизиғидаги украин авиацияси
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Фронтдаги украин аскарлари







Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025