Ўзбекистон | 21:41 / 22.03.2023
16763
1 дақиқада ўқилади

“15-20 йил аввал тиббиётимиз жуда оғир аҳволда эди” — Амрилло Иноятов

Амрилло Иноятов Бухородаги “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбирида сўзга чиқиб, жамоатчиликни конституциявий ислоҳотда фаол бўлишга, референдумда иштирок этишга чақирди.

Расмий фото

“15-20 йил аввал тиббиётимиз жуда оғир аҳволда эди. Шифокорларимиз етишмасди. Улар чет элга ишлагани чиқиб кетарди. Тиббиёт муассасаларимизда дори-дармон, тиббий жиҳозлар етишмовчилиги бор эди.

Аҳоли қийналиб, узоқ масофалардаги поликлиникаларга боришган. 2016 йилдан бошлаб, мамлакатимизда, тиббиётимизда туб бурилиш бўлди. Оптималлаштирилган 2000 та поликлиникаларимиз барпо қилина бошланди.

Янги Ўзбекистонимизда янги инқилобий ислоҳотларни ким амалга оширади? Албатта, соғлом халқ, соғлом миллат. Мана шу халқ, миллатнинг соғлом генофондини таъминлаш – бизнинг энг олий мақсадимиз. Конституциямизнинг 48-моддасида аҳолимиз учун шошилинч тез тиббий ёрдам бепул экани, тиббий хизматлар ва дори-дармонларнинг айримлари кафолатланган тарзда давлат томонидан бепул берилиши аниқ кўрсатиб берилмоқда”, деди Амрилло Иноятов.

Аввалроқ шундай тадбирлар Фарғона, Андижон ва Сирдарё вилоятларида ўтказилганди.

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид