Ўзбекистон | 16:47 / 23.03.2023
19052
2 дақиқада ўқилади

Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати кенгайди

Фото: KUN.UZ

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

  • педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;
  • ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Энди ушбу педагогларнинг амалдаги малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолиниб, уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 7-бандига кўра, улар фақат ўз хоҳишларига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин.

Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган тақдирда малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда амалда бўлган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Ҳукумат қарорига асосан, педагоглар аттестациядан ўтиш учун ҳар йили 1 январдан 1 мартгача ва 1 августдан 1 октябргача бевосита ДХМ, ЯИДХП ёхуд Таълим инспекцияси сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Мавзуга оид