Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинани тиклаш 411 миллиард долларга тушади
Россия босқинидан кейин Украина иқтисодиётини тиклаш учун камида 411 миллиард доллар керак бўлади, деб ҳисоблаб чиқди Жаҳон банки, БМТ, Европа комиссияси ва Украина расмийлари.
Бу Украинанинг 2022 йилга мўлжалланган ялпи ички маҳсулотидан 2,6 баравар кўпдир. Ўтган йилнинг сентябр ойида тикланиш қиймати 349 миллиард долларга баҳоланган эди.
Аввалроқ Украина ва Халқаро валюта жамғармаси 15,6 миллиард долларлик (тахминан 14,5 миллиард евро) янги молиялаштириш пакети бўйича келишиб олганди.
Қўллаб-қувватлаш дастури тўрт йилга мўлжалланган, маблағлар урушдан кейинги тикланиш шароитида Украина иқтисодиётининг босқичма-босқич ўсишига ҳисса қўшиши керак, дейилади ХВЖ 21 март куни эълон қилган баёнотда.
Баёнотда айтилишича, ҳали ХВЖ ижро этувчи кенгаши томонидан тасдиқланмаган кредит пакети Украинани Европа Иттифоқига аъзолик йўлида қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025