2 ойда 26 млн долларлик электромобиллар олиб келинди
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобил импорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562 тага ошган.
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 705 та.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Ҳонгконг – 56 та;
- Германия – 15 та;
- БАА – 5 та;
- Корея – 2 та.
Аввалроқ 2 ойда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони маълум қилинганди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-феврал ойларида энг кўп Damas автомобили ишлаб чиқарилган — 9 436 дона.
Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўриниш олди: Cobalt - 7 673 дона; Lacetti-Gentra - 5 174 дона; Tracker - 1 087 дона; Nexia T-250 - 467 дона; Onix - 112 дона; махсус енгил автомобиллар - 3 755 дона.
Мавзуга оид
14:59
2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
09:45
Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024