Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ҳаага судига ишга киришга уринган россияликни жосусликда айблади
Россия ҳарбий разведкаси зобити Сергей Черкасов Бразилия паспортига эга, АҚШдаги университетлардан бирида таҳсил олган, кейин эса Ҳаагадаги ХЖСда амалиёт ўташга уринган, деб маълум қилди Вашингтон.
АҚШ расмийлари Россия фуқароси Сергей Черкасовни Россия разведкасида ишлаганликда, шунингдек, виза, банк ва электрон фирибгарликда айблади. Бу ҳақда 24 март, жума куни АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди. Унинг таъкидлашича, россиялик ҳозирда Бразилиядаги қамоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Черкасов 2012 йилда Бразилияда Россия агенти сифатида иш бошлаган. 2018 йилда бразилиялик Виктор Мюллер Феррейра номи билан Қўшма Штатларга кўчиб ўтган ва у ерда Колумбия округидаги университетлардан бирига ўқишга кирган. Терговчиларнинг фикрича, россиялик томонидан Америка Қўшма Штатлари визасини олиш ва Виктор Мюллер Феррейра номи билан банк ҳисобларини очиш фирибгарлик ҳолатидир.
Қўшма Штатларда у керакли одамлар билан алоқалар ўрнатган ва Америка фуқаролари ҳақидаги маълумотларни Россия разведкасига узатган. Ўқишни тамомлагандан сўнг, 2020 йил баҳорида Черкасов Қўшма Штатларни тарк этган, аммо давлатнинг ташқи сиёсати ҳақида маълумот олиш учун мавжуд алоқаларни давом эттирган, дея таъкидлади Адлия вазирлиги.
2022 йил июнь ойида Нидерландия расмийлари Россия ҳарбий разведкаси ўз жосусини Халқаро жиноий судга ишга киритишга урингани ҳақида гапириб, унинг номи Сергей Черкасов эканини билдирган эди. Хабар қилинишича, 36 ёшли Черкасов ХЖСда амалиёт ўтаган, бироқ Нидерландиянинг AIVD разведка хизмати томонидан фош қилинган ва Амстердамга етиб келганида ҳибсга олинган. Эркак Бразилияга жўнатилган ва у ерда фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинган.
РФ Қуролли кучлари Бош штаби Бош разведка бошқармаси (собиқ «ГРУ») ходими томонидан таҳдид «потенциал жуда юқори эди», у «яхши ишлаб чиқилган ҳимоядан фойдаланган, Россия ва айниқса, ҳарбий разведка билан ҳар қандай алоқаларни яширган», дея 2022 йил ёзида қайд этиб ўтган Нидерландия разведка хизмати.
AIVD маълумотларига кўра, фош этилган россиялик жосус 24 февралдаги босқиндан кейин Россия томонидан Украинада содир этилган эҳтимолий ҳарбий жиноятларни тергов қилаётган ХЖСга катта зарар етказиши мумкин эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025