Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартиби ўзгаради
15 апрелдан баҳони ўзгартириш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига хат жўнатиш шарт бўлади.

Фото: nuz.uz
Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартибига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда Таълим назорати телеграм-канали хабар берди.
15 апрелдан бошлаб, ўқувчиларнинг чораклик ва йиллик баҳоларини ўзгартириш учун ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига расмий хат билан мурожаат қилиш шарт бўлади. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов барча бошқармаларга хат юборган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўзгаришлар нима учун киритилаётганига ҳозирча изоҳ бермади.
Kundalik.com рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчилар давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундалик электрон шаклларида юритиш имконини беради.
Kundalik.com тизими орқали ота-оналар онлайн тарзда фарзандлари дарсга қатнашаётгани, дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани, уй вазифалари тўғрисида маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Мавзуга оид

16:57 / 14.04.2025
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига 40 миллион доллар грант ажратади

13:12 / 27.04.2023
Kundalik.com тизимига ўзгартиришлар киритилди

16:11 / 15.03.2023
“Таълимни ривожлантириш миллий ҳаракатга айланиши керак” — экспертлар билан интервью

13:13 / 15.03.2023