Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 24 минг доллар эвазига Канадага юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, унинг давомида, 1974 йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ш. ўзига яқин шахс билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда у ва қариндошини Канадага юборишни ваъда қилган.
Маълум қилинишича, у ушбу «хизматлари» эвазига ҳар бир фуқаро учун 12 минг АҚШ долларидан, жами 24 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Ж.Ш. ушбу сўралган пулдан 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан олдин Самарқандда 50 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
23:09 / 23.05.2025