Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 21 ёшли йигит Malibu-2'да ЙТҲга учради
Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.
2023 йил 26 март куни соат тахминан 21:00 ларда Шота Руставели кўчаси Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида 2002 йилда туғилган А.Ш бошқарувидаги Malibu-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилган.
Malibu-2 русумли автомашина йўловчиси, 2006 йилда туғилган А.А.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025