Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 28 нафар фуқаро локация орқали «закладка»ни қидириб топгани аниқланди
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар кўчада яширилган нарсаларни қидириб юрганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 01:25 ларда, 24 март куни тахминан соат 21:10 ларда ва 25 март куни тахминан соат 22:10 ларда бир нечта фуқаролар Учтепа тумани Давлатобод маҳалласидаги хонадонлардан бирининг олдида нарсаларни қидириб топган.
Олиб борилган ўрганишлар жараёнида 28 нафар фуқаронинг шахси аниқланган, дейилади маълумотда.
Улар ўз кўрсатмаларида шу ҳудудда яширилган (“закладка”) гиёҳванд моддаларни интернет орқали берилган локация ёрдамида қидириб топганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.
Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
14:56 / 06.05.2025
Тошкентда “закладка” билан шуғулланган талаба 12 йилга қамалди
10:21 / 02.01.2025
Учтепа туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди
07:20 / 08.10.2024