Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўзига қарши ишни «Сталин Россиясининг даҳшатлари»га қиёслади
АҚШ собиқ президенти 2024 йилда яна Оқ уй раҳбари лавозими учун курашмоқчи. Доналд Трамп Уэйкода тарафдорлари олдидаги митингда ўзига қарши суриштирувни «жодугарлар ови» деб атади.
Доналд Трамп ўзига қарши олиб борилаётган суриштирувни «Сталинистик Россия даҳшатли шоусидан келиб чиққан нарса» деб атади. Оқ уй раҳбари лавозими учун яна курашмоқчи бўлган АҚШ собиқ президенти 25 март куни Техаснинг Уэйко шаҳрида бўлиб ўтган сайловчилар билан учрашувда шундай баёнот берди.
Трампнинг сўзларига кўра, унга қарши тергов ҳаракатлари «бошиданоқ жодугарлар ови ва бирин-кетин сохта суриштирувлар бўлган». Сиёсатчи ўз тарафдорлари олдида бу ишлар бўйича масъул прокурорларни танқид қилди, уларнинг баъзилари «Жодугарлар ови» деб ёзилган плакатларни кўтариб турган, деб хабар беради Reuters.
Нью-Йорк прокуратураси Трампга нисбатан актриса Сторми Дэниелс билан алоқалари ошкор бўлмаслиги учун 130 минг доллар тўлагани иши бўйича суриштирув ўтказмоқда. Бу ўз-ўзидан жиноят эмас, бироқ версиялардан бирига кўра, Трамп ўз сайловолди жамғармасидан пул тўлаш учун фойдаланган, бу жиддий қоидабузарлик ҳисобланади.
Бундан ташқари, ҳозирда Трампга нисбатан икки полициячи ва 11 конгрессмен томонидан берилган фуқаролик даъволари судда кўриб чиқилмоқда. Улар 2021 йил 6 январда Вашингтондаги зўравонлик учун собиқ президентни жавобгар деб ҳисоблаяпти ва товон пули талаб қиляпти.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025