Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири бўлиб ўтди
2 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирокида ўтган тадбирда мамлакатнинг таниқли шахслари Хоразм аҳлини конституция ислоҳотларида фаол бўлишга чақирди.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонанда Жаҳонгир Позилжонов ҳамда 2 мингдан ортиқ фаол ёшлар иштирок этди.

Байрам концерт дастури форматида ўтказилган тадбирда санъаткорлар, хоразмлик таниқли шахслар чиқиш қилиб, вилоят аҳолисини шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол бўлишга ва иштирок этишга чақиришди.


Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:39 / 13.05.2025
Урганчга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди
20:33 / 01.05.2025
Президент Урганч шаҳрида жамоат транспорти фаолияти билан танишди
14:50 / 01.05.2025
ТАТУ Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади
14:19 / 01.05.2025