Жамият | 10:10 / 28.03.2023
18140
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кийим-кечак дўконидан 225 млн сўмлик эркаклар кийими ўғирланди

Кийим-кечак дўконидан содир этилган ўғрилик жинояти “иссиқ изидан” фош этилди.

Фото: ИИББ

Жорий йилнинг 23 март куни соат тахминан 02:00 ларда 3 нафар номаълум шахс кийим-кечак дўконига кириб, умумий қиймати 225 535 000 сўмлик эркаклар кийимларини ўғирлаб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 20 ёшли Ш.Н., 19 ёшли И.З. ҳамда А.Ш. аниқланиб, қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид