Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:29 / 29.03.2023
2460
1 дақиқада ўқилади
6 йўналишда ўқиётган талабалар амалиёти туризм магистрали бўйлаб жойлашган 31 та туманда ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм салоҳиятини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Фото: Президент матбуот хизмати
Йиғилишда туризм салоҳиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди. Вилоятлар уларга бириктирилган 11 та олийгоҳ билан ҳамкорликда ишлаб, туризм объектлари тўғрисидаги контентни бойитиши лозим бўлади.
Улар:
- 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва туристик объектлари контентини яратади;
- улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;
- туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;
- туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.
Натижага қараб олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025