Россияда уруш туфайли ишчи кучи танқислиги кучайди - Bloomberg
2022 йилда армия сафига 500 минг киши қўшилди.

Фото: Yuri Kadobnov/AFP/Getty Images
Россия 2022 йилда ўз ҳарбийлари сонини 500 минг кишига етказди. 100 мингга яқин аскар «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясига қўшилди.
Bloomberg агентлигининг ёзишича, Россия 400 минг ҳарбий хизматчининг Қуролли кучлар сафига чақирилганини расман тасдиқлаган, бироқ бу рақамларга «Вагнер» таркибидаги 100 мингга яқин ёлланма аскар кирмаган. Шу билан бирга, 2022 йил октябрь ойида Россия ҳукумати сафарбарлик доирасида армия 300 минг киши билан тўлдирилгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, россияликларнинг сафарбар этилиши ишчи кучи етишмаслиги ва ишсизликнинг паст даражасига олиб келган - 2023 йил январь ҳолатига кўра 3,5 фоиз. Реал иш ҳақи эса 2022 йилнинг октябрь-декабрь ойларида ошган. Бунга вакансияларнинг резюмелар сонидан ошиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Бу суръатда Россияда меҳнатга лаёқатли аҳоли миқдори Украинадаги йўқотишлар ва эмиграцияни ҳисобга олган ҳолда 2033 йилгача 6,5 фоизга тушиб кетиши мумкин.
Ўз навбатида Украинадаги русларнинг умумий йўқотишлари ҳақида расмий маълумотлар йўқ.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Мавзуга оид

21:14 / 05.05.2025
КХДР аскарларининг урушдаги иштироки нега яширилди-ю, нега энди тан олинди?

14:21 / 05.05.2025
NYT: Исроилдан Украинага Patriot комплекси юборилади

13:22 / 05.05.2025
Россия Украинани яна ўққа тутди: бир киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши яраланди

19:15 / 03.05.2025