Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сафарбар қилинган шахс ўнга яқин ҳарбийни гаровга олди
Эркак икки қариндоши Украинадаги жангларда ҳалок бўлганини билгач, хизматдошларини гаровга олган. Автомат билан қуролланган сафарбар қилинган шахс хавфсизлик кучлари етиб келганидан сўнг таслим бўлди.
Россиянинг Брянск вилоятида 1 апрел оқшомида сафарбар этилган шахс Украинадаги жангларда икки жияни ҳалок бўлганини билиб, ўнга яқин ҳарбийни гаровга олди, деб хабар берди Baza Telegram-канали 2 апрел куни. Нашрнинг ёзишича, воқеа 44073-ҳарбий қисм вақтинча жойлашган Брянск вилоятининг Плавна қишлоғидаги маданият уйида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, Самара вилоятининг Чапаевск шаҳридан сафарбар қилинган 35 ёшли Дмитрий Д. автомат ва граната билан қуролланган бўлиб, керак бўлса, уларни қўллаш билан таҳдид қилган. Эркак сафарбар қилинган беш нафар оддий аскар ва уч зобитни гаровга олган. У ҳеч қандай талаблар қўймаган. Айтилишича, гаровга олинганлардан бири фавқулодда хизматлар билан боғланишга муваффақ бўлган. Воқеа жойига етиб келган хавфсизлик кучлари можарони бартараф этишди: Дмитрий Д. гаровга олинганларни қўйиб юборди ва таслим бўлди.
Россия президенти Владимир Путин 21 сентябр куни Украинага қарши уруш учун «қисман сафарбарлик» ҳақида эълон қилди. Сафарбар қилинганлардан тегишли тайёргарликсиз ҳужум бўлинмаларига ўтказилгани, жиҳозларнинг етишмаслиги ва қўмондонлар томонидан қўпол муносабатда бўлгани ҳақида бир неча бор шикоятлар келиб тушган.
Мавзуга оид
16:44 / 16.04.2025
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 6 августгача узайтирилди
22:15 / 25.01.2025
Украина армияга чақирув ёшини 18 га тушириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритади
20:26 / 05.01.2025
WP: Украинада ўтган йили 200 мингга яқин одам урушга сафарбар қилинди
00:33 / 13.12.2024