Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Франция билан ҳар томонлама шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон президенти Франция президенти маслаҳатчиси билан учрашди.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Франция президентининг маслаҳатчиси Изабель Дюмонни қабул қилди. Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ва икки мамлакатнинг ҳар томонлама шериклигини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувда фаол сиёсий мулоқотларни давом эттириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Франциянинг етакчи компания ва банклари билан «яшил» энергетика, қазиб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, сув таъминоти тизимини, транспорт ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш каби йўналишларда биргаликдаги йирик лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Париж шаҳридаги Лувр музейи ва Араб дунёси институтидаги маданий тадбир ва кўргазмалар муваффақиятли ўтгани юксак баҳоланди. Ўзбекистон мактабларида француз тилини ўрганишни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025