Тошкентда кучли ёмғир оқибатида кўп қаватли уйнинг бир неча балкони қулаб тушди
Пойтахтнинг Яккасарой туманида тўрт қаватли уйнинг иккита балкони қулаб тушди. Ҳодисага кучли ёмғир туфайли юқори қаватдаги балконнинг сув билан тўлгани сабаб бўлган.
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимлиги маълумотларига кўра, бошқа вайронагарчиликлар аниқланмаган, аҳоли ҳам жабрланмаган.
«Бугун ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида 1963 йилда қурилган 59-уй 17-19-хонадонларнинг балкон қисми кучли ёмғир туфайли қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди.
Вазият Яккасарой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси масъул шахслари томонидан зудлик билан ўрганилди.
Уйнинг ички қисмига зарар етмаган, аҳоли ҳам жабрланмаган.
Шу муносабат билан тегишли ташкилотлар томонидан уйни инструментал техник кўрикдан ўтказиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:02
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024