Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойида электр энергиясидан 21,9 млрд сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Бу 231 мингта хонадоннинг бир ойлик ўртача истеъмолини ташкил қилади.
Фото: Ўзенергоинспекция
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция», «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 2023 йил март ойида 510 та ҳолатда 46,2 млн кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг оқибатида тизимга 21,9 млрд сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 231 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Мисол учун, Наманган вилоятидаги «М.С.С.» корхонасига қарашли металл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда 1,6 млрд сўм, Самарқанд вилоятидаги «М.К.» корхонасида 898 млн сўм, Фарғона вилоятидаги «Д.К.» корхонасида 349 млн сўм миқдорида қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 13 март куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун билан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекс ҳамда «Жиноят кодекси»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган, жумладан, электр энергияси ва газдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланган эди.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025