Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Сергели-8 мавзесида аёл 3 нафар вояга етмаган боласи билан бирга ўзини 9-қаватдан ташлаган. Натижада аёл ва унинг беш, тўрт ва бир ёшли фарзандлари воқеа жойида вафот этган.
Воқеа 2023 йил 3 апрель куни соат тахминан 19 да Сергели туманининг 8-мавзесида содир бўлган.
Бош прокуратуранинг Kun.uz'га маълум қилишича, 27 ёшли А.Д. фарзандлари, 2018 йилда туғилган С.Й. 2019 йилда туғилган С.А. ва 2022 йилда туғилган С.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида, уларни ётоқхона деразаси олдига олиб борган. Аввал 5 ёшли фарзанди С.Й. ҳамда 4 ёшли С.А.ни 9-қаватдан бирин-кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнг кичик фарзанди С.Р.ни олиб, ўзи билан бирга сакраб, ўз жонига қасд қилган.
Аёл ва фарзандлари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид
12:10 / 16.03.2025
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди
14:32 / 25.01.2025
Сергелидаги боғчада тарбиячининг қўпол муносабати оқибатида боланинг оёғи синди
20:27 / 13.12.2024