Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Украинадаги жиноятларни тергов қилиш мандатини узайтирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши кўпчилик овоз билан Украинада Россия ҳарбий ҳаракатлари пайтида содир этилган уруш жиноятларини аниқловчи терговчиларнинг ваколатини бир йилга узайтирди.
28 давлат Украинадаги воқеаларни текшириш бўйича Мустақил халқаро комиссия мандатини узайтиришни қўллаб-қувватлади, 17 давлат бетараф қолди, икки давлат қарши овоз берди.
Комиссиянинг март ойидаги ҳисоботида айтилишича, Украинада Россия қўшинлари томонидан содир этилган жиноятлар, жумладан, қийноқлар ва энергетика инфратузилмасига ҳужумлар инсониятга қарши жиноятлар сифатида баҳоланиши мумкин.
Шунингдек, комиссия 16 мингга яқин бола Украинадан Россияга ноқонуний олиб чиқиб кетилганини аниқлаган.
Аввалроқ Қўшма Штатлар ўз ишида Украина қонунчилигига амал қиладиган Россия агрессияси бўйича халқаро трибунал ташкил этиш тарафдори экани хабар қилинганди.
«АҚШ Украинага қарши босқинчилик жинояти бўйича халқаро суд шаклида махсус трибунал ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди, бу суд Украинанинг халқаро элементларга эга ҳуқуқий тизимига асосланиши керак», деди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател журналистларга.
Пателнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар трибунал кенг халқаро қўллаб-қувватловга, айниқса европаликлар томонидан эга бўлиши ва «идеал ҳолда» Украинада эмас, балки Европа давлатларидан бирида жойлашган бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, бундай трибунал ташкил этилишини АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд изоҳлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар трибуналга ўхшаш механизм жорий йил ёзигача яратилишини кутмоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025