Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий сайлов комиссияси референдум учун бюллетен шаклини тасдиқлади
Унда «Сиз «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунини қабул қиласизми?» деган савол бўлади.
Марказий сайлов комиссиясининг 5 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида янги таҳрирдаги Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдум бюллетени шакли ва матни тасдиқлангани ҳақида хабар берилди.
Унда «Сиз «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунини қабул қиласизми?» деган савол бўлади. Саволга «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб бериш керак.
Шунингдек, кўриш имконияти чекланган сайловчилар учун брайл алифбосидаги трафаретлар тайёрланди, дейилади йиғилишда.
Референдумда қатор давлатларнинг марказий сайлов комиссиялари, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ва бошқа ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади. Муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрель кунларига белгиланган.
Референдумни ўтказиш учун давлат бюджетидан 182 миллиард 380 миллион сўм ажратилган.
Мавзуга оид
10:51 / 24.03.2025
Париждаги референдум натижаси: яна 500 та кўча пиёдаларга ажратилади
18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
11:10 / 01.11.2024