Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Саид Аҳмад 3 томлик асарига бор-йўғи 3 қути сигарет оларди” — шоир Муҳаммад Исмоил
Сирдарё вилоятида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда таниқли санъаткорлар, турли соҳа фаоллари иштирок этди. Шоир Муҳаммад Исмоил тадбир иштирокчилари олдида нутқ сўзлаб, конституцияда интеллектуал мулк ҳуқуқи алоҳида қайд этилаётганини таъкидлади.
“Бир қанча дардларим бугунги кунда Конституцияга киритилди. Бу дардлар нима? Менинг 200 га яқин қўшиқларим (қўшиқ бўлган шеърлар), 15 га яқин киноасарларим, 100 минг нусхада чиққан китобларим бор. Аммо 30 йилки, бирор марта уларга қалам ҳақи олмаганман. Энди менинг интеллектуал ҳуқуқим конституциянинг 53-моддасида белгиланиб қўйилмоқда. Бундан бағоятда хурсандман.
Нафақат мен, балки Ошиқ Эркин деган шоирнинг ҳам кўплаб шеърлари қўшиқ бўлган. Аммо ўзлари 80 ёшда ҳам бир хонали уйда яшарди. Чунки у кишига қалам ҳақи тўланмаган. Унинг муаллифлик ҳуқуқи ҳеч қачон ҳимоя қилинмаган. Шунингдек, зўр адибимиз — Шукур Холмирзаев 70 ёшдан ўтса ҳам бир капада яшаб ўтди. Унинг устига ҳатто шифер ҳам қўёлмаган. Лекин у ўзбекнинг фахри, ифтихори эди.
Буюк адибимиз Саид Аҳмад ҳам уч томлик асарига бор-йўғи уч “пачка” сигарет оларди. Чунки муаллифлик ҳуқуқи ҳеч қаерда белгиланмаганди. Энди бу конституциямизда кимнинг интеллектуал мулки ҳимоя қилиниши қайд этилмоқда.
Буюк шоирамиз Халима Худойбердиева 24 йил уй қамоғида ўтирди. 24 йил телевидениега чиқмади. Бугун мана шундай ажойиб замонлар келди”, — деди шоир Муҳаммад Исмоил.
Шоир тадбир иштирокчиларини 30 апрелдаги референдумда фаол иштирок этишга, жамоатчиликни конституция ислоҳотларига бефарқ бўлмасликка чақирди.
Тарғибот тадбирлари республика ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:49 / 26.02.2025
Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда
18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди
15:38 / 10.04.2023
“Санъаткор учун “запрет” деган мудҳиш тушунча бор эди” — Озода Нурсаидова
13:04 / 10.04.2023