Саида Мирзиёева олий таълим вазири билан Қўқондаги воқеани муҳокама қилди
Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани маълум бўлган эди.
Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёева Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашди.
Учрашувда таълим соҳасидаги масалалар муҳокама этилди. Жумладан, Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеа ҳамда талаба қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева таълим тизимида зўравонликка қарши курашиш лозимлигини таъкидлади.
«Таълим тизими ҳар қандай зўравонликка қарши курашни бошлашимиз керак бўлган асосий платформалардан биридир», деб ёзди у.
Аввалроқ, Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани маълум бўлган эди.
Мавзуга оид
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
20:53 / 28.10.2024