Жаҳон | 16:57 / 05.04.2023
3023
1 дақиқада ўқилади

ЮНEСКО Украинани янада қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Фото: Reuters

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) Украинани янада қўллаб-қувватлашга ваъда берди

«Урушнинг дастлабки кунлариданоқ ЮНEСКО Украина халқини қўллаб-қувватлаб, маданияти, мероси, таълими ва журналистлар хавфсизлигини ҳимоя қилишга ёрдам берди», деди ЮНEСКО бош директори Одри Азуле Киевга икки кунлик ташрифи чоғида. 

«Ушбу ёрдам 2023 йилда давом этади ва кенгаяди», дея Азуленинг сўзлари келтирилган ташкилот пресс-релизида. 

Унинг сўзларига кўра, келгуси ҳафталарда ЮНEСКО таълим учун, биринчи навбатда, мактаб ўқувчиларини психологик-ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш учун 10 миллион евродан ортиқ маблағни сафарбар қилади. 

ЮНEСКО бош директори Россиянинг Украинага қарши уруши етказган зарар жуда катта эканлигини таъкидлади – уни фақат маданият соҳасида тиклаш учун кейинги 10 йил ичида 6,9 миллиард доллар керак бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид