Бахмут атрофидаги жанглар ва украинларнинг Лимандаги позицияси. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 406-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия чегара хизмати Брянск областига украинларнинг енгил моторли самолёти қулагани ҳақида хабар берди. Пилот Александр Морозовни қўлга олишган — ўзининг айтшича, у Россия ҳудудида учаётганини билмаган. Украина ҳозирча бу ҳодисани изоҳламади.
- Украина қуролли кучлари қарши ҳужум учун жами 40 минг кишидан иборат саккизта штурмчи бўлинма тайёрламоқда. Янги аскарлар ва уларни ўқитаётган ҳарбийлар қарши ҳужум «яқин ҳафталар ёки ойлар ичида» бошланиши кутилаётганини айтишган.
- Володимир Зеленский Полшага ташриф буюрди. Қўшни мамлакат президенти Анджей Дуда унга олий мукофот — Оқ Бургут орденини топширди. Дуда билан учрашувда Зеленский Украина армияси «шахсий таркиб йўқотилиши хавфи юзага келган тақдирда» Бахмутдан чекиниши мумкинлигини истисно этмади.
- Хитой Қрим ва Донбассни Россия ҳудуди деб тан олмайди ва Москвага ҳарбий ёрдам кўрсатмаяпти. Бу ҳақда ХХРнинг Евроиттифоқдаги элчиси Фу Сун маълум қилди. Шу билан бирга, Пекин Россиянинг Украинага босқинини қораламайди, чунки «ҳақиқий сабаблар Ғарб етакчилари айтаётганидан кўра мураккаброқ».
- Белгородда «душманни провокация қилмаслик учун» 9 май парадини ўтказмасликка қарор қилишди. Бу ҳақда губернатор Вячеслав Гладков маълум қилган.
Кун кадри. Украин десантчилар жанглар орасидаги танаффусда
Бахмут атрофидаги окопларда турган украин жангчилари
Россия 2022 йил июлидан буён Бахмутни эгаллашга уриниб келмоқда. Украина қуролли кучларининг айни вақтда позицияларида шиддатли жанглар кетаётган 80-десант-штурм бригадаси жангчилари апрел ойи бошида «Настоящее Время» билан суҳбатда айтишича, вазият «назорат остида». «Бир ой муқддам душман ҳар томондан ҳужум қилаётганди. Аммо ҳозирда улар қандайдир устувор йўналишни танлаб ҳужумга ўтмоқда», — дея қайд этган украин ҳарбийларидан бири журналистларга.
Шу билан бирга, Кремл таъсиридаги ОАВ ва телеграм-каналлар Украина ҚК сафидаги аноним манбаларига таянган ҳолда Украина қўшини «Бахмутни ёппасига тарк эта бошлагани» ҳақида ёзмоқда. «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин эса Украина армияси Бахмутдан чекинмаганини айтмоқда. «Рақиб ҳеч қаерга чекинмоқчи эмас, улар шаҳар ичида мудофаа чизиқлари ташкил қилган», деган у. У ўзи яқин муносабатда бўлган Сергей Суровикинни ҳам илк марта танқид қилди: «Суровикинни анчадан бери кўрганим йўқ, ким билади у нималар билан банд экан», деди Пригожин.
5 апрел куни Володимир Зеленский Полша президенти Анджей Дуда билан суҳбатда «[Бахмутдаги] шахсий таркиб қуршовга тушиб қолиши хавфи пайдо бўлса, „тўғри қарор“ қабул қилиниши» ҳақида айтди.
Ҳозирча украин ҳарбийлари шаҳар мудофаасини тутиб турибди — қуйида 28-алоҳида механизациялашган бригаданинг позициялари акс этган суратлар.
Украинанинг озод этилган ҳудудларидаги ҳаёт
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024