Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ қарийб 40 кг гиёҳвандлик воситасининг транзитига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳамда 1 нафардан Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари ушланиб, улардан 12 кг 800 гр «опий» ва 27 кг 50 гр «гашиш» наркотик моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, тезкор тадбир давомида мазкур шахслар ДХХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, воқеа жойидан қочишга уринишган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу гиёҳвандлик воситалари мамлакат ҳудуди орқали бошқа давлатга олиб чиқиб кетилиши керак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
19:09 / 14.05.2025