Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ратификация қилади
Сенат 39-ялпи мажлисида “Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбойжон ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбойжон ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилди.
Мажлисда ушбу битимлар Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган ва ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳасида, шунингдек, томонлар манфаатлари кесишадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилганлиги қайд этилди.

Сенаторларнинг фикрича, битимларнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янгича туртки беради ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025